«Барселона» «ПСЖ» вингери Барколяга қизиқмоқда
«Барселона» «ПСЖ» вингери Брэдли Барколяни ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради El Nacional.
Манба кўра, Испания гранди Хвича Кварацхелия келганидан кейин асосий таркибдаги ўрнини йўқотишга қўрқаётган 22 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар франциялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Бу мавсумда Барколя барча турнирларда 33 ўйинда иштирок этиб, 15 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 млн еврога тенг.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар