Арне Слот АПЛни энг қийин турнир деб атади.
Келаётган икки ҳафтада «Ливерпул» Англия Премьер-лигасида тўртта ўйин ўтказади. Ҳозирда жамоа турнир жадвалининг етакчиси бўлиб, 23 ўйинда 56 очко тўплаган.
«Биз ҳар 15 кунда 5та ўйин ўтказяпмиз, 7 ойдан бери шундай ҳолат давом этмоқда. Премьер-лигада ҳар бир ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
АПЛда ғолиб бўлиш – энг қийини. Кетма-кет 10-15 ўйинни ғалаба билан якунлаш мумкин, аммо бироз хотиржамликка берилсангиз таъқибчилар етиб олади. Премьер-лига шундай бўлгани учун ҳам доим қизиқарли.
Ўтган мавсумда «Арсенал» охирги 15 ёки 17 ўйиндан фақат иккитасида мағлуб бўлган, аммо «Сити» чемпионликни бой бермаган. Келгуси бешта ўйинимиз муҳим, аммо ундан кейинги тўққизта баҳс ҳам жуда муҳим», – деди «Ливерпул» бош мураббийи.
Маълумот учун, «Ливерпул» 56 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда. «Арсенал» ҳисобида 50 очко мавжуд.