«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ ўтиш босқичи доирасидаги «Манчестер Сити» билаг ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Бу — деярли класико. Ўйин аввалгилари каби қизиқарли бўлади. Нима бўлишини тахмин қилиш жуда қийин, чунки барчаси индивидуал маҳоратга боғлиқ... Бу — жуда юқори даражадаги ўйинлар ва сиз энг яхши версиянгизни кўрсатишингиз керак.
Жамоаларнинг формаси? Бу унчалик таъсир кўрсатмайди. Мен учун «Сити» — ҳамон Европанинг энг яхши жамоаларидан бири ва уларда ушбу турнирдаги энг яхши мураббий бор деб ҳисоблайман.
Агар кимдир 100% тайёр бўлмаса ҳам, ўзини бу турнирда кўрсатади. Фавқулодда вазиятларга қарамай, ўзимизни рақобатбардош деб биламиз.
Плей-оффлар — ҳар доим бош оғриғи. Ҳақиқат шундаки, «Сити» бизни мағлуб этганда Чемпионлар Лигасини ютди ва аксинча биз ҳам. Ишончим комилки, ушбу жуфтлик ғолиби турнирда узоққа боради.
Бу ўйин кутилмаганда ўтиш босқичида бўлмоқда. Аслида финал, яримфинал ёки камида чоракфиналда бўлиши керак эди... Аммо бунга УЭФА эмас, ўзимиз айбдормиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
«Сити» — «Реал» баҳси бугун, 11 феврал куни бўлиб ўтади. Жавоб беллашуви эса 19 февралда Мадридда ўтказилади.