10.02.2025 10:36
1889
Теглар
Слот: «Яхши кун бўлмади. «Ливерпул» Англия Кубогида узоқроққа боришни хоҳлаганди»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Англия Кубоги 1/16 финалидан ўрин олган «Плимут» (0:1) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Плимут» қойилмақом ўйин ўтказди. Ўйин учун яхши режа, жамоа мақтовли сўзларга лойиқдир.

Бизда яхши кун бўлмади ва унинг натижаси ҳисобда акс этди. Йигитлар курашмади, деб айта олмайман. Иккала жамоа ҳам деярли вазиятлар яратишмади, кейин пеналти бўлди. Бундай ўйинда ҳаммаси бир вазиятда ҳал қилинади. Бу имконият рақибда бўлди ва улар ҳақли ғалабага эришди. 

Бундай услубдаги жамоага қарши ҳаракат қилиш, имкониятлар яратиш қийин. Бундан ҳайрон бўлмадим. Тўп бизда бўлганида, рақиб жуда тажовузкор эди. Бундай ҳолатда вазиятлар яратиш осон эмас. 

Бу оғриқли. Биз имкон қадар узоққа боришни хоҳлагандик», — дейди нидерландиялик мутахассис ITV эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар