Рубен Диаш: «Бу баҳс – Ҳоланд ва Мбаппе тўқнашуви эмас, «Сити» ва «Реал» ўйини»
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Реал»га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
«Шахсан мен Ҳоланд ва Мбаппе ўртасидаги рақобатнинг атмосферасини сезмаяпман. Бу баҳс улар ўртасидаги тўқнашув эмас. Бу «Сити» ва «Реал» ўйини бўлади, аниқки, ҳар икки жамоада ҳам кўплаб машҳур ўйинчилар бор.
Эрлинг ҳам биз каби ғолиб бўлишни ва турнирдаги иштирокни давом эттиришни истайди. Ишонаманки, у ўйинда иштирок этишга ва яхши натижа кўрсатишга интилади», — деди «Манчестер Сити» ҳимоячиси.
Маълумот учун, «Ман Сити» ва «Реал» ўртасидаги ўтиш ўйини доирасидаги дастлабки баҳс 11 феврал сешанба оқшомида соат 01:00да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар