«Динамо» жамоаси Тошкентдаги иккинчи йиғинини йирик ғалаба билан якунлади.
Вадим Абрамов шогирдлари бугун, 10 феврал куни назорат ўйинида Тожикистоннинг «Регар ТадАЗ» клубига қарши саф тортиб, рақибдан устун келишди.
5-дақиқада Марко Станоевич бурчак зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, бўлим якунида Ҳожимирзаевнинг узатмасини Санжар Қодирқулов голга айлантирди. Иккинчи бўлимда эса Анваржоннинг ўзи ҳисобни йириклаштирди, кўп ўтмай кўрикдаги Абдулаҳаджон Ҳошимов Самарқанд жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди – 4:0.
Шу тариқа, «Динамо»нинг Тошкентда ўтказган иккинчи йиғини якунланди. Самарқанд клуби 12 феврал куни иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун БААга жўнайди.
Ўртоқлик ўйини. 10 феврал (душанба). Тошкент
«Динамо» – «Регар ТадАЗ» (Тожикистон) - 4:0
Голлар: Марко Станоевич 5, Санжар Қодирқулов 43, Анваржон Ҳожимирзаев 67, Абдулаҳаджон Ҳошимов 75.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Жаҳонгир Ўрозов, Олександр Кучеренко, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Салим Мустафоев, Дуглас Майкон, Ратиньо, Марко Станоевич, Санжар Қодирқулов, Анваржон Ҳожимирзаев, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захирадан майдонга тушганлар: Эдем Неманов, Улуғбек Абдуллаев, Жалолиддин Жумабоев, Фирдавс Абдураҳмонов, Манучеҳр Сафаров, Абдулаҳаджон Ҳошимов