10.02.2025 10:01
6754
Моуринио «Галатасарой» ўйинидаги можаро ҳақида: «Мана нима учун улар «Янг Бойз» ва «Малмё»га ютқазиб, Туркияда 5 йилдан бери ғалаба қозонишади!»

«Фенербаҳче» бош мураббийи Жозе Моуринио «Галатасарой»нинг ўйини тўхтатилганини эътиборсиз қолдирмади. 

Амалдаги чемпионнинг 23-тур доирасидаги «Адана Демирпор» билан баҳсида меҳмонлар ўйинни давом эттиришдан бош тортишди. Бунга сабаб — беллашувнинг 12-дақиқасида белгиланган пеналти. Ҳакам Ўғузхон Чақир меҳмонлар ҳимоячиси Семих Гулер рақиб ҳужумчиси Дрис Мертенсга нисбатан қўполлик қилди, деб ҳисоблади. Аслида белгиялик ғужумчининг ўзи рақиб оёғига келиб урилганди. 

Пеналтидан урилган голдан сўнг «Адана Демирспор» президенти Мурат Санжак ва клуб раҳбарияти норозилик билдиришда давом этишди. Улар голдан 20 дақиқа ўтиб, жамоани майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилишди. 
31-дақиқада меҳмонлар футболчилари кийиниш хонасига йўл олишди. Бироз вақт ўтгач, «Галатасарой» футболчилари ҳам майдонни тарк этишди. Баҳс тўхтатилди ва кейин бекор қилинди.

«Мана, нима учун «Галатасарой» сўнгги 10 ўйинда 9 та пеналти тепди! Мана, нима учун «Галатасарой» еврокубокларда «Янг Бойз» ва «Малмё»ни мағлуб этолмаяпти, аммо Туркияда 5 йилдан бери деярли ҳар бир ўйинда ғалаба қозонмоқда», — деб ёзди Моуринио ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар