10.02.2025 21:56
1902
Теглар
Диаш Мбаппе ҳақида: «Сити» унга қарши кўп марта ўйнаган, ҳимояда қанча ишончли ҳаракат қилсак, «Реал» билан ўйин шунча осонроқ кечади»

Рубен Диаш «Реал»га қарши ўйин олдидан Килиан Мбаппе ҳақида фикрини билдираркан, учрашув кўп жиҳатдан «Сити»нинг ҳимоя чизиғидаги ҳаракатига боғлиқ бўлишини таъкидлади.

«Биз Килианга қарши кўп марта ўйнаганмиз ва ўшанда ҳам фақат унинг ўзи эмас, қайсидир ўйинда Неймар, бошқасида эса Месси хавф туғдирган.

Шундай экан, ҳужумда ўйин тақдирини ҳал қила оладиган даражадаги турли вариантларга эга жамоаларга қарши учрашувларимиз бўлган. Ҳозирги босқичда шундай жиҳат «Реал» ва бошқа барча жамоаларда бор.

Уларда бошқа кўплаб жамоалардан фарқли равишда, рақибга нисбатан яхшироқ мослашиш кўникмаси бор. Шу боис ҳам биз ҳимояда чиндан ҳам яхшироқ ва барқарор бўлишимиз талаб этилади.

Ҳимояда қанча ишончли ҳаракат қилсак, «Реал» билан ўйин шунча осонроқ кечади», - дейди «Сити»нинг португалиялик ҳимоячиси.

Маълумот учун, «Ман Сити» ва «Реал» ўртасидаги ўтиш ўйини доирасидаги дастлабки баҳс 11 феврал сешанба оқшомида соат 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар