10.02.2025 10:37
1163
Теглар
«Бенфика»нинг икки футболчиси 4 дақиқа ичида хочсимон пайларидан жароҳат олди

«Бенфика» футболчилари Александер Ба ва Ману Силва жароҳатлари туфайли узоқ вақтга сафдан чиқишди. 

8 феврал куни Лиссабон клуби Португалия чемпионатининг 21-турида «Морейренси»ни (3:2) мағлуб этди. 

Беллашувда мезбонларнинг икки ўйинчиси 4 дақиқа ичида жиддий жароҳат олди. 33-дақиқада 27 ёшли ҳимоячи Александр Ба, 37-дақиқада 23 ёшли яримҳимоячи Ману Силва алмаштирилди. 

Текширувларга кўра, ҳар икки футболчининг чап тизза хочсимон пайлари узилган. 

Клуб Ба ва Силванинг бу мавсумда бошқа ўйнай олмаслигини маълум қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар