09.02.2025 15:10
2726
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Нефтчи» «Рубин»ни мағлуб этди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» навбатдаги ўртоқлик баҳсини «Рубин»га қарши ўтказиб, рақибни минимал ҳисобда мағлуб этди. 

Қаторасига иккинчи ўйинда Тома Табатадзе фарғоналикларга ғалаба келтирди. Қозон клуби сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳаракат қилди. 

Маълумот учун, «Нефтчи» ўртоқлик ўйинларида мағлубият нималигини билмаяпти. 

Ўртоқлик баҳси

Нефтчи — Рубин (Россия) 1:0

9 феврал. Анталия

Гол: Тома Табатадзе (43).

Нефтчи — Элдор Суюнов (Ботирали Эргашев), Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Фаррух Сайфиев, Аброр Исмоилов (Қувондиқ Рузиев), Иброҳимхалил Йўлдошев,(Шоҳрух Гадоев) Билолхон Тошмирзаев, Жамшид Искандеров,(Жамшид Болтабоев), Икром Алибоев (Ғуломҳайдар Ғуломов), Тома Табатадзе (Зоран Марушич), Владимир Йовович (Муҳаммадали Ғиёсов)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар