Лукас Васкес ҳам жароҳат олди ва «Сити»га қарши ўйнамайдиган бўлди
«Реал»нинг навбатдаги ҳимоячиси жароҳат олди.
Клуб Лукас Васкеснинг чап сон орқа мушаклари шикастланганини маълум қилди. У 11 феврал куни «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ўтиш ўйинида иштирок эта олмайди.
Журналист Аранчи Родригеснинг ёзишича, 33 ёшли футболчи 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Бу мавсумда Васкес Ла Лигада 19 ўйинда иштирок этиб, 1 гол урди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Мадрид клубининг асосий ҳимоячилари Антонио Рюдигер, Эдер Милитао, Давид Алаба ва Дани Карвахал ҳам сафдан чиққанди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар