09.02.2025 21:57
5731
Теглар
«Ливерпул» Чемпионшип аутсайдерига ютқазиб, Англия Кубогини тарк этди

Англия Кубоги 1/16 финалида АПЛ пешқадами «Ливерпул» Чемпионшипда сўнгги ўринни эгаллаб турган «Плимут»га мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди. 

Мерсисайдликлар устози Арне Слот ушбу беллашув олдидан кўплаб етакчиларга дам берди ва асосан ёшларни майдонга туширди. Натижада «қизиллар» 4 та турнирни ютиб, квадруплга эришиш имкониятини йўқотишди.

Англия Кубоги. 1/16 финал

Плимут — Ливерпул 1:0

9 феврал, «Ҳоум Парк»

Гол: Ҳарди (53, пеналти).

Плимут – Азар, Плегесуэло (Паулссон, 67), Катич, Таловеров, Райт, Ҳарди (Обафеми, 81), Пухач, Соринола, Жаби, Рэнделл (Боатенг, 72), Бунду (Тижани, 72).

Ливерпул – Келле ер, Цимикас, Гомес (Мабайя, 11), Куанса, Макконнелл, Ниони (Коне-Доэрти, 76), Эндо, Эллиот, Диас, Жота, Кьеза.

Огоҳлантиришлар: Ниони (18), Мабайя (43), Бунду (70), Соринола (79), Азар (90), Таловеров (90+8). 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар