09.02.2025 18:41
4927
Теглар
Гиггз «МЮ» раҳбариятини танқид қилиб, Аморимни қўллаб-қувватлади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Райан Гиггз жамоа бош мураббийи Рубен Аморимни қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Ҳар қандай бизнесда бўлгани каби ходимлар тўғри танланиши керак, аммо «Манчестер Юнайтед»да сўнгги 10 йил ичида бундай бўлмади. Нотўғри қарорлар қабул қилинди. Ҳозирги савол: Аморим ўзига керакли футболчиларни оладими, у қўллаб-қувватланадими ва энг асосийси — вақт бериладими? 

Ҳозир биз ёмон аҳволдамиз, аммо менга мураббийнинг иши ёқмоқда. Агар Аморимга имконият ва вақт берилса, у аввалги улуғворликни қайтаради. Ҳозирча биз бундан йироқдамиз», — дея Гиггзнинг сўзларини келтиради The Sun. 

Маълумот учун, «МЮ» бу мавсумда АПЛда 24-турда 29 очко тўплаб, 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар