«Адана Демирпор» «Галатасарой» билан ўйинни давом эттиришдан бош тортди.
Туркия чемпионатининг 23-турида Истанбул клуби сўнгги ўриндаги жамоани қабул қилди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Алваро Мората пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисоб очди. Бу — унинг Туркия Суперлигасидаги илк голи.
Пеналти бўлган вазиятда бош ҳакам Ўғузхон Чақир меҳмонлар ҳимоячиси Семих Гулер рақиб ҳужумчиси Дрис Мертенсга нисбатан қўполлик қилди, деб ҳисоблади.
«Адана Демирспор» президенти Мурат Санжак ва клуб раҳбарияти 11 метрлик жарима зарбаси тайинланишига норозилик билдиришди. Улар голдан деярли 20 дақиқа ўтиб, жамоани майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилди.
31-дақиқада меҳмонлар футболчилари кийиниш хонасига йўл олишди. Бироз вақт ўтгач, «Галатасарой» футболчилари ҳам майдонни тарк этишди.
Баҳс тўхтатилди ва кейин бекор қилинди. Ўйин бўйича якуний қарор яқин кунларда Туркия футбол федерацияси томонидан қабул қилинади.