Ла Лига 23-турининг марказий ўйинида «Реал» ва «Атлетико» ўзаро тўқнаш келди.
Мадрид дербисининг 35-дақиқасида Тчуаменининг қўполлигидан кейин бош ҳакам мезбонлар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Тўпга яқинлашган Алварес «Паненка услуби»даги зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасига Килиан Мбаппе ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.
Шу тариқа, «Реал» 50 очко билан 1-ўринда қолди, «Атлетико» 49 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Ла Лига. 23-тур
Реал Мадрид – Атлетико 1:1
Голлар: 0:1 – 35, пенальти Алварес, 1:1 – 50 Мбаппе.
Реал Мадрид – Куртуа, Фран Гарсия, Асенсио, Тчуамени, Васкес (Модрич, 81), Себальос (Камавинга, 80), Вальверде, Винисиус Жуниор, Беллингем, Родриго (Браим Диас, 88), Мбаппе.
Атлетико – Облак, Галан (Рейнилду, 64), Лангле, Хименес, Льоренте, Лино (Коке, 64), Барриос, Де Поль (Корреа, 77), Симеоне (Молина, 64), Альварес (Серлот, 81), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Себальос (25), Лангле (45+4), Галан (49), Серлот (90+2).