08.02.2025 18:04
1643
Гвардиола «Сити»нинг 115 та қоидабузарлиги ҳақида: «Қарор бир ой ичида чиқса керак. Сўзларим билан одамларни ишонтира олмайман»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола қишки трансфер ойнасида 180 миллион фунт сарфлангани, тез орада клубга молиявий қоидабузарликлар айблови туфайли трансфер тақиқи қўйилиши эҳтимоли билан боғлиқлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

– «Сити»нинг қишки трансфер ойнасдаги рекорд даражада – 180 миллион фунтлик трансфер инвестицияси клубга трансфер тақиқланиши эҳтимоли билан боғлиқми?

– Менимча, бу борадаги қарор бир ой ичида чиқарилса керак. Шундан кейин бу масалада фикримни билдираман. Сўзларим билан одамларни ишонтира олмаслигимни биламан. Афсуски, «Сити» ҳақида гап кетганда ҳамма фақат «пул» ҳақида ўйлайди.

Аммо охирги 5 йил ичида биз соф харажатларимиз бўйича топ-6 клублар орасида охирги ўриндамиз. Ҳатто ушбу трансфер ойнасида сарфлаганимизга қарамай, «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва ҳатто «Ливерпул»дан анча орқадамиз. Бунинг асосий сабаби – сўнгги мавсумларда кўп футболчи сотганимиз», – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ «Сити»ни 2009/10 мавсумдан 2017/18 мавсумигача давом этган 115 та молиявий қоидабузарликда айблаганди.

Мазкур иш бўйича ўтган йили сентябрдан декабргача мустақил комиссияда эшитувлар ўтказилган. Ҳозирча якуний қарор қачон қабул қилиниши номаълум, аммо унинг 2025 йилнинг биринчи чорагида чиқиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар