Салиба — «Реал»нинг асосий трансфер мақсади
«Реал» «Арсенал» ҳимоячиси Вилям Салибага эътибор қаратган.
RMC Sport хабарига кўра, Франция миллий жамоасининг 23 ёшли футболчиси ҳимояни кучайтириш учун «қаймоқранглилар»нинг асосий мақсади ҳисобланади.
Бироқ «Арсенал» Салибани сотмоқчи эмас, клуб уни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб ҳисоблайди.
Манбага кўра, Салиба тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айлансагина, лондонликлар уни сотишга кўнишлари мумкин.
Маълумот учун, ҳимоячилар ўртасида футбол тарихидаги энг қиммат трансфер Йошко Гвардиол ҳисобланади. 2023 йил «Манчестер Сити» хорватиялик футболчи учун «Лейпциг»га 90 млн евро тўлаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар