07.02.2025 14:01
17907
Теглар
Ривалдо «Сити» — «Реал» жуфтлиги фаворитини айтди

Ривалдо ЕЧЛ плей-оффидаги «Реал»  — «Манчестер Сити» жуфтлиги ҳақида гапирди. 

«Мадрид клуби Чемпионлар Лигасида қандай ўйнашни билади, улар кўпроқ тажриба ва кубокларга эга. «Шаҳарликлар» энг яхши вазиятда эмас, улар йилни ёмон бошлашди. Айниқса, «Арсенал»дан учралган сўнгги мағлубиятни (1:5) ҳисобга олсак, жамоанинг ҳолати унчалик яхши эмас .

Гарчи Ла Лигада кўтарилиш ва пасайишлар бўлиб турса-да, «Реал» анча яхши ҳолатда. Улар тажриба томонлама ҳам устунликка эга ва Чемпионлар Лигасида қандай ўйнашни жуда яхши билишади», — дея «Барселона» собиқ яримҳимоячисининг сўзларини келтиради Diario Sport.

«Ман Сити» ва «Реал» ўртасидаги биринчи ўйин 11 феврал куни «Этиҳад»да, жавоб баҳси 19 февралда Мадридда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар