Ираола Артета ва Гвардиолани ортда қолдириб, АПЛда ойнинг энг яхши мураббийига айланди
Премьер-лига расмий сайти январ ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши мураббийи номини эълон қилди.
Унга кўра, «Борнмут» жамоаси бош мураббийи Андони Ираола январ ойида Англия Премьер-Лигасининг энг яхши мураббийи деб топилди. 42 ёшли испаниялик мутахассис ушбу мукофотни иккинчи марта қўлга киритмоқда.
«Борнмут» ўтган ойда АПЛдаги тўртта ўйинда учта ғалабани қўлга киритди ва бир маротаба дуранг қайд этганди.
Бу номинацияда у Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Микел Артета («Арсенал») ва Эдди Ҳау («Ньюкасл») сингари даъвогар мураббийларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, «олчалар» АПЛ турнир жадвалида 40 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар