Гвардиола Никони 60 млн еврога трансфер қилингани ҳақида: «Уни «Барса»даги академиядан буён биламан, отаси ҳам ишлаган, у муҳим ўйинчига айланади»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Порту»дан таклиф этилган Нико Гонсалес ҳақида фикрини билдирди.
Испаниялик яримҳимоячи қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Гвардиоланинг ташаббуси билан «Порту»дан 60 миллион еврога сотиб олинди.
«Бу трансфердан жуда ҳам хурсанд бўлдим. У биз учун муҳим ўйинчига айланди. У ёш, майдонда олтилик ва саккизлик ўрнида ўйнай олади. Марказда шундай ўйинчининг бўлиши устунлик беради. Нико биз учун муҳим ўйинчига айланади. Уни «Барселона»даги академиядан буён биламан, унинг отаси ҳам ўша ерда ишларди, Нико кучли футболчи» - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, Пеп ушбу футболчини ЕЧЛ плей-офф ўйинлари учун киритиш мумкин бўлган 3 янги ўйинчи рўйхатига қўшди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар