07.02.2025 09:09
1709
Теглар
Франция Кубоги 1/4 финалига қуръа ташланди — «ПСЖ» яна қуйи дивизион жамоасига қарши

«ПСЖ» Франция Кубоги 1/4 финалида сафарда «Бриошен» билан ўйнайди.

Қуръа натижаларига кўра, Париж клубининг рақиби 4-дивизион жамоаси бўлди. Аммо «Бриошен» 1/8 финалда юқори дивизион вакили «Ницца»ни (2:1) турнирдан чиқариб юборган. 

1/4 финал жуфтликлари
«Бриошен» — «ПСЖ»
«Брест» — «Дюнкерк»
«Анже» — «Реймс»
«Канн» — «Генгам»

Ўйинлар 26 феврал куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар