07.02.2025 21:47
1564
Теглар
Флик «Барса»дан де Йонг билан шартномани узайтиришни сўрамоқда

Ҳанс-Дитер Флик Френки де Йонгни «Барселона»да сақлаб қолишни истамоқда.

Diario Sport хабарига кўра, германиялик мураббий клуб мавсум якунига қадар нидерландиялик яримҳимоячи билан келишувни узайтириш масаласида музокарага киришини истамоқда.

Флик де Йонгни ўзининг узоқ муддатли лойиҳасида кўрмоқда ва уни муҳим фигурага айлантирмоқчи. Фликнинг «Барса»га бош мураббий этиб тайинланишидан кейин, де Йонгни сақлаб қолиш асосий талабларидан бири бўлган.

Маълумот учун, де Йонгнинг амалдаги шартномаси 2026 йилда тугайди.

Аввалроқ, Каталония клуби Френки билан келишувни узайтириш бўйича музокара олиб бормаса, футболчини мавсум якунида трансферга қўйиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар