08.02.2025 03:09
3738
Теглар
Англия Кубоги. Магуайрнинг 90+3-дақиқада офсайддан урган голи «МЮ»ни 1/8 финалга олиб чиқди

Англия Кубоги 1/16 финал босқичини бошлаб берган ўйинда «Манчестер Юнайтед» ван Нистелрой бошқарувидаги «Лестер» устидан иродали ғалабага эришди. 

Декордова-Риднинг голига Зиркзе ва Магуайр жавоб беришди. Англиялик ҳимоячи 90+3-дақиқада офсайддан ҳал қилувчи тўпни киритди. Аммо ВАР йўқлиги сабабли гол бекор қилинмади. 

Шу тариқа амалдаги чемпион нимчоракфиналга йўлланма олди. 

Англия Кубоги. 1/16 финал

Манчестер Юнайтед — Лестер 2:1

7 феврал, «Олд Траффорд»

Голлар: Зиркзе (68), Магуайр (90+3) — Рид (42).

Манчестер Юнайтед – Онана, Мазрауи, Магуайр, Йоро, Далот, Фернандеш, Угарте (Каземиро, 90+4), Доргу (Гарначо, 46), Майну (Зиркзе, 64), Ҳойлунд, Диалло.

Лестер – Ҳермансен, Томас (Кулибали, 58), Околи, Фас, Жастин, Сумаре, Ндиди (Уинкс, 58), Ал Ҳаннус, Айю, Декордова-Рид (Макатир, 73), Дака (Буонанотте, 81).

Огоҳлантириш: Угарте (84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар