Карло Анчелоттидан Винисиуснинг Лука Модрич билан рўй берган зиддияти ҳақида сўрашди.
Чоршанба куни «Реал» Испания Кубоги 1/4 финалида «Леганес» (3:2) устидан ғалаба қозонди ва яримфиналга йўл олди.
Беллашувнинг иккинчи бўлимида мадридликларнинг 39 ёшли яримҳимоячиси Модрич бурчак зарбаси вақтида «Реал» жарима майдончасига келиб ёрдам бермаган 24 ёшли жамоадошига танбеҳ берди, бразилиялик вингер эса баланд овоздаги эътирозга норозилик билдириб, ўйин тугаши билан кийиниш хонасига йўл олди.
— Модриcнинг Виниcиус билан бўлган зиддияти ҳақида нима дейсиз?
— Модрич нима деганини билмайман. Аммо сиз ҳар доим Луканинг айтганини қилишингиз керак.
— Виниcиуснинг ишлари қандай?
— Футбол томонлама у доимо тетик ва рақиблар билан дуэлларда яхши. Унда кўп имкониятлар бўлди. Ва кейин ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди. Янгилик эмас, — дея кулиб жавоб берди «Реал» бош мураббийи.