06.02.2025 20:13
1385
Теглар
УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларида қўшимча бўлимларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда – The Guardian

УЕФА келаси мавсумлардан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичларида экстра-таймларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда The Guardian.

Нашрнинг ёзишича, УЕФА Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирининг плей-офф баҳсларида учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаса, қўшимча бўлимларга ўтмай, бир йўла пеналтилар сериясига ўтишни истамоқда.

Қайд этилишича, футболчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи FIFPro УЕФАнинг ушбу ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Ташкилот 15 дақиқадан иборат қўшимча иккита бўлимлар тиғиз тақвим вақтида футболчиларга оғир юкламага айланади, деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, бу борада ҳар қандай ўзгаришлар энг аввало УЕФА Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланиши лозим бўлади. Нашрга кўра, бу ўзгаришлар қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда ҳам, икки йилдан кейин жорий этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, еврокубоклар қоидаларига сўнгги жиддий ўзгаришлар 2021 йилда киритилган бўлиб, унга кўра меҳмон жамоанинг сафарда урган голига устунлик берилиши тизими бекор қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар