07.02.2025 02:31
1823
Теглар
Саудия пролигаси. Бенземанинг 90+5-дақиқадаги голи «Ал Иттиҳод»ни пешқадамга айлантирди, «Аш Шабоб»да 5:1, «Ал Қодисия»да ҳам ғалаба

Саудия пролигасида 19-тур баҳслари бошланди. 

«Ал Иттиҳод» (49) сафарда «Ат Таъавун» (24, 9-ўрин) билан тўқнаш келиб, Бенземанинг 90+5-дақиқадаги голи эвазига ғалабани илиб кетди ва пешқадамга айланди. Тур олдидан 1-ўринда бўлган «Ал Ҳилол» (46) 8 феврал куни «Дамак» (22, 10-ўрин) меҳмони бўлади.

«Ал Қодисия» (41) Обамеянгнинг гол ва ассисти эвазига «Ар Раед»ни (14, 15-ўрин) мағлуб этиб, 3-ўринни мустаҳкамлади. 

«Аш Шабоб» (32, 6-ўрин) эса Ҳамидуллоҳ ҳет-трик қайд этган ўйинда «Ал Халиж»ни (27, 8-ўрин) тор-мор этди.

Саудия пролигаси. 19-тур. 6 феврал

Ат Таъавун — Ал Иттиҳод 1:2

Голлар: Барроу (45+10) — Ал Обид (21), Бензема (90+5).

Ал Қодисия — Ар Раед 2:0

Голлар: Обамеянг (45+3), Кинионес (90+6).

Аш Шабоб — Ал Халиж 5:1

Голлар: Ҳудт (25, 90+3), Ҳамидуллоҳ (63, 77, 89) — Ал Салим (45).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар