06.02.2025 20:33
898
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Сўғдиёна» Туркиядаги биринчи ўйинида Черногория клуби билан дуранг қайд этди

«Сўғдиёна» жамоаси БААдаги йиғиндан кейин энди янги мавсумга тайёргарликни Туркияда давом эттирмоқда.

Жиззах клуби Черногориянинг «Петровач» жамоасига қарши баҳсда дуранг қайд этди. Вакилларимиздан ягона голга Люпчо Дориев муаллифлик қилди – 1:1.

Иван Бошкович шогирдлари бунгача БААдаги учта ўйинда ҳам «Ростов», «Рига» ва «Ауда» клубларига мағлуб бўлганди.

Ўртоқлик ўйини. Анталия. 6 феврал

«Сўғдиёна» — «Петровач» (Черногория) 1:1

Гол: Люпчо Дориев.

«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Зоир Жўрабоев, Отабек Аҳадов, Самандар Синдаров, Хондамир Мустафоқулов, Эҳсони Панжшанбе, Станислав Андреев, Нодир Сойибов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Сардор Ҳошимов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар