06.02.2025 21:05
2232
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» Хитой клубини мағлуб этди

Янги мавсумга тайёргарликни БААда ўтказаётган «Навбаҳор» клуби йиғин доирасидаги дастлабки ғалабасига эришди.

Наманган жамоаси Дубайда Хитой Суперлигаси вакили, ўтган мавсумда бронза медалини қўлга киритган «Ченгду» жамоасига қарши ўтказди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Наврўзбек Иминжоновнинг голи Сергей Лушан шогирдларига ғалабани келтирди – 1:0.

Наманган клуби бунгача «Вуковар»га 4:0, «Родина» жамоасига эса 5:0 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ўртоқлик ўйини. 6 феврал

«Навбаҳор» - «Ченгду» - 1:0

Гол: Иминжонов.

Навбаҳор: Шукрон Йўлдошев, Сергей Карпович, Гильермо Гедеш, Саидазамат Мирсаидов, Игорь Габриэл, Бенжамин Тедди, Аббос Ғуломов, Шерзод Ғуломжонов, Шаҳзод Убайдуллаев, Шоҳмалик Комилов, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Умиджон Эргашев, Шаҳзод Тоиров, Мирзоҳид  Ғофуров, Русланбек Жиянов, Забиҳилло Ўринбоев, Наврўзбек Иминжонов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар