06.02.2025 20:26
2447
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Насаф» Грузия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

«Насаф» клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида Туркиядаги дастлабки ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Қарши жамоаси Анталияда Грузиянинг «Колхети Поти» жамоаси билан куч синашди. Ўйинда вакилларимиз йирик 4:1 ҳисобида зафар қучишди.

Биринчи бўлимда Драган Черан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда ёш Баҳодир Халилов грузияликар дарвозасига йўл топди. Ойбек Бозоров учрашувда дубл қайд этди. Рақибнинг ягона голига Давит Красовски муаллифлик қилди – 4:1.

Туркия. Анталия

06.02.2025 | 18:00

«Насаф» - «Колхети-Поти» - 4:1

Голлар: Драган Черан 22ʼ, Баҳодир Халилов 49ʼ, Ойбек Бозоров 51ʼ, 53ʼ - Красовский 73ʼ.

«Насаф»: 1. Олександр Воробеи, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 9. Жавоҳир Сидиқов, 24. Сардорбек Баҳромов, 30. Суҳроб Нуруллоев, 33. Баҳодир Ҳалилов, 69. Драган Черан, 77. Ойбек Бозоров, 80. Давронбек Усмонов, 92. Умарбек Эшмуродов.

Захирадан майдонга тушганлар: Азизбек Аҳроров, Игор Голбан, Муродбек Раҳматов, Рубин Ҳебай, Стефан Чолович, Диёрбек Асомиддинов, Шароф Муҳитдинов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар