«Насаф» клуби Суперлига ва Элит ОЧЛ янги мавсуми олдидан жамоа таркибида юз берган якуний ўзгаришлар ҳақида расман эълон қилди.
Клуб расмий хабарида келтирилишича, «Насаф» 2025 йилги мавсум олдидан 5 нафар янги футболчи – Драган Черан, Рубен Ҳебай, Умарбек Эшмуродов, Суҳроб Нуруллоев ва Александр Воробей билан шартнома имзолаган.
11 нафар футболчи эса жамоани тарк этган. Булар – Марко Станоевич, Жамбули Жигаури, Юэлл Куач, Виктор да Силва, Дилшод Комилов, Умджон Эргашев, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Бобур Абдухолиқов, Дониёр Нарзуллаев, Маҳмуд Жўрабоев, Зафар Ҳакимов.
Шунингдек, 7 футболчи билан амалдаги келишув узайтирилган – Жавоҳир Сиддиқов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Абдувоҳид Неъматов, Шароф Муҳитдинов, Шуҳрат Муҳаммадиев.
Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев шогирдлари янги мавсумга Туркиянинг Анталия шаҳрида тайёргарлик олиб бормоқда.