Баҳодир Жалолов франциялик Девид Спилмонтга қарши бугунги жанги бекор бўлгач, «инстаграм»даги саҳифаси орқали мухлисларга мурожаат қилди.
Жангдан олдин шифокорлар тиббий хулосасига кўра, ўзбекистонлик спортчига лабидан чиққан ҳуснбузар сабаб жанг қилишга рухсат берилмади.
«Арзимаган учуқни деб шундай ҳолат бўлди. Тўғрисини айтсам, бу менда ёшлигимдан бор, ҳаво алмашсам, бир давлатдан бошқа давлатга учганимда бу нарса чиқади. Рақибим ҳам, мен ҳам жанг қилишни хоҳладик, лекин бу ерда комиссия рухсат беришмади. Тўғриси, хаёлга келмаган нарсалар бўлди. Бокс тарихимда бундай ҳолат бўлмаган. Олимпиада ўйинларида ҳам менда 2-3та учуқ чиққан, аммо бу жангим бекор бўлишига сабаб бўлмаганди. Бу ерда эса комиссия бу масалага жиддий қараркан, биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Ҳаммаси яхшиликка», - дейди Баҳодир Жалолов «инстаграм»даги саҳифасида.