06.02.2025 10:26
6565
Бокс. Жалоловнинг Спилмондга қарши бугунги жанги бекор бўлди

Бугун, 6 феврал куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда супероғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам ринга кўтарилиши режалаштирилганди. 

Жанг оқшомида Баҳодир Жалолов франциялик Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо жангдан олдин шифокорлар тиббий хулосасига кўра, ўзбекистонлик спортчига лабидан чиққан ҳуснбузар сабаб жанг қилишга рухсат берилмади. Оқибатда жанг бекор қилинди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Дэвид Спилмонт эса шу кунга қадар 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар