«Ан-Наср»нинг янги ҳужумчиси Жон Дуран Саудия Арабистони эмас, Баҳрайнда истиқомат қилиши кутилмоқда.
The Sun хабарига кўра, Жон Дуран «Ан-Наср» жамоасининг машғулотларига Баҳрайндан учиб боради. Бу Саудия Арабистонидаги қонунларга кўра, ўзаро турмуш қурмаган, қонуний никоҳда бўлмаган қиз билан бирга яшашга тақиқ сабабли бўлиши мумкин. Ушбу масофа тахминан 965 км ва кунига 2,5 соатдан ортиқ учишни талаб қилади.
Колумбиялик ҳужумчи ўтган ҳафта охирида 70 миллион фунт эвазига «Астон Вилла»дан сауд клубига трансфер қилинганди.
Нашрга кўра, футболчи «Ан-Наср»га Баҳрайнда истиқомат қилишини маълум қилган. У ердан клубнинг машғулот базасига бўлган масофа 480 кмдан ортиқ. Баҳрайн аэропортидан Ар-Риёдга доимий парвоз 1 соат 20 дақиқа давом этади.
Маълумот учун, бунгача, Жеррард ва Жордан Ҳендерсон ҳам «Ал-Иттифоқ»да фаолият юритган даврда Баҳрайнда яшаган, лекин уларнинг клуб базасигача бориш учун йўл бир соатлик эди.