05.02.2025 19:59
8894
Теглар
«Жалол, Отабек, Элдор билан гаплашдим» – Кападзе Катанецнинг истеъфоси, миллий жамоа, Машарипов ва Остоннинг жароҳати ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Сречко Катанецнинг истеъфога чиққани ва у жамоа бошқарувини қўлга олишидан олдин етакчи ўйинчилар билан гаплашгани ҳақида гапирди.

«Сречко Катанецнинг миллий жамоадаги ишини охиригача олиб боришини ЎФА ҳам, ўзим ҳам, футболчилар ҳам истаганди. Аммо, унинг ўзи соғлиғи сабабли шундай қарорга келгач, шундай йўл тутилди. Сабаби, инсоннинг соғлиғи барчасидан устун туради. Таклиф тушганидан кейин ҳам футболчилар билан гаплашиб, аввало сизлар хоҳласанглар, бу йўлда қўлимдан келганча имконқадар ёрдам бериб, бирга ишлаймиз деб айтдим. Раҳбарият мени номзодимга тўхталгач, миллий жамоадаги ўйинчилар ҳам ўз хоҳишини айтганидан сўнг мен бу масъулиятни бўйнимга олдим. Жалол (Машарипов) билан, Отабек (Шукуров) билан, Элдор (Шомуродов) билан ҳам гаплашиб олдик, ўйинлардан кейин ҳам, олдин ҳам доимо алоқадамиз.

Билишимча, Машариповга қараганда Остон Ўруновнинг жароҳати жиддийроқ экан. Аммо ҳали вақт бор, умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади. Ўйинчилар тезроқ тикланиб, яхши спорт формасида бўлишса, шунча яхши.

Футболчилардан ўзларини имконқадар аяб ўйнашини сўрамайман, чунки бу насиб қиладиган нарса. Ҳа, айрим вазиятларда ўзини аяб ўйнаши бор, аммо пешонада ёзилгани бўлади барибир.

Миллий жамоада фақат 11 кишига қараб, ўйнаб бўлмайди. Чунки ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз, захирага ҳам эга бўлишимиз керак. Бир-бирини ўрнини муносиб тўлдирадиган ўйинчилар бўлса, жамоамиз кучли бўлади», - дейди Темур Кападзе «Футбол» каналидаги «Гол» кўрсатувида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар