05.02.2025 21:02
4252
Теглар
«Расмий ўйинларга ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади». Кападзе Иордания билан ўйин ва Суперлига ўйинчиларига баҳо беришга ҳали эрта экани ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Қатардаги йиғин доирасида Иорданияга қарши ўтган ўйиндаги (0:0) Суперлигада ўйнаётган ўйинчиларнинг ҳаракатига баҳо берди.

«Қатардаги йиғинга кечроқ қўшилган бўлсам-да, жамоадаги йигитларни Иорданияга қарши баҳсда кўриб олдик. Айтиш керак, бу йиғинда ўйинчилар ҳақида қандайдир хулоса бўлиши мумкин, аммо аниқ баҳо билан хулоса қилиб бўлмайди. Сабаби ҳали мавсум бошланмаган, ўйинчиларимиз оптимал спорт формасида эмас. Қирғизистонга қарши 20 март кунги расмий ўйинга қадар Суперлигада 2-3та турда уларни кўриб, кузатамиз. Расмий ўйинларда таркибда янги номлар бўладими-бўлмайдими – вақт кўрсатади. Аммо ўша пайтда ким тайёр бўлса, муносиби чақирилиб, майдонга туширилади.

Кўпчилик таркибда кутган Анваржон Ҳожимирзаевга жуда кам имконият берилгани нима билан боғлиқ? Иордания билан ўйинда кўпчилик ўйинчилар дебют қилди. Имконият бердик, ўзини қандай ҳис қилаётганини кўрдик. Футболчилар ҳам миллий жамоа ҳавосини ҳис қилди, бу уларда кейинги ўйинларда ўзини янада хотиржамроқ ҳис қилишини таъминлайди. Анваржон Ҳожимирзаевнинг кам ўйнагани жароҳат билан боғлиқ эмас, кам вақт қолган эди ва мен захирадаги қолган яна икки ўйинчига имконият беришим керак эди. 30 дақиқа ўйнаш имконияти албатта кам, аммо уни ҳам кўриб олдик, 10 дақиқа вақт бор эди ва захирадаги икки ўйинчини туширдим. Сабаби уларга ҳам имкон бериш керак эди. Йиғинга чақирилган қолган ўйинчиларнинг ҳам ўйнагаси, миллий жамоани ҳис қилгиси келади. Менимча, ҳеч бир футболчи хафа бўлмади. Анвар ҳам тўғри тушунди, захирада тушган ўйинчи ҳам. Биз ҳам таркибдаги ҳаммани кўра олдик.

Ҳа, ёрдамчи мураббийлардан сўраганимда “охиригача ўйнасин” дейишди, аммо шунга қарамай ҳаммага имконият бердим. Уларга қолганда балки, эҳтимол ўзгариш кўп қилмасдик. Мен учун бу йиғинда ўйинчиларга имконият бериб, даражасини билиш ва жамоани янада кучайтиришини кўриш эди. Дарвозабонимиз учта экан, фақат биттасини майдонга тушира олмадик. Умуман олганда, Қатардаги йиғин таркибдаги ўйинчилар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди», - деди Темур Кападзе «Футбол» телеканалидаги «Гол» кўрсатувида.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги йиғин доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси 27 январ куни Иордания билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, дуранг (0:0) қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар