Расман: Дилшод Комилов — «Қизилқум» футболчиси
Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳимоячи Дилшод Комилов янги мавсумни «Қизилқум»да бошлайди.
«Якунланган мавсумда Қаршининг «Насаф» жамоаси билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган ҳимоячи Дилшод Комилов эндиликда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. Дилшод клуб бир йиллик шартнома имзолади.
Футболчига янги мавсумда омад ва зафарли онларни тилаб қоламиз!», - дея ёзилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Комилов ўтган мавсум «Насаф» сафига 2-даврада қўшилиб, 12 ўйинда майдонга тушди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар