05.02.2025 23:29
5535
Теглар
Пике «Реал»нинг ҳакамлик бўйича шикояти ҳақида: «Қарийб 120 йилдирки нимадир нотўғри кетса, улар шундай қилишади»

«Барселона» собиқ ҳимоячиси Жерар Пике «Реал» клубининг Ла Лигадаги ўйинларда ҳакамлик устидан шикоят қилгани ҳақида фикрини билдирди.

Мадридликлар «Эспанёл»га қарши ўйиндан (0:1) кейин Испания футбол федерациясидан ҳакамлар қўмитаси тизимини тўлиқ янгилашга чақирганди.

«Реал» баёноти – бу вазиятда чанг кўтариш, улар қарийб 120 йилдирки нимадир нотўғри кетса, шундай қилишади. Биз бунга кўникиб ҳам кетдик.

«Барса» тарихидаги энг яхши ўйин «Реал» устидан қозонилган 6:2 ҳисобидаги ғалаба саналади. «Реал» тарихидаги энг яхши гол эса офсайддан урилган (Предраг Миятовичнинг «Юве» дарвозасига урган голи, ЕЧЛ-1997/98), аммо ўшанда улар ҳеч қандай баёнот билан чиқишмаган», - дейди Каталония клубининг собиқ ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар