05.02.2025 22:29
3788
Теглар
«Кожо бўйича Вадим Абрамовдан сўрайман» – Кападзе Қирғизистонга қарши ўйин ва рақиб ҳужумчиси ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе «Футбол» телеканалидаги «Гол» кўрсатувида меҳмон бўлиб, Қирғизистонга қарши ўйиндан олдин ҳозирда «Истиқлол» сафида тўп сураётган Жоэл Кожони қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

26 ёшли асли ганалик форвард «Динамо»да ўзини кўрсатиб, Қирғизистон миллий жамоасига таклиф этилган, 2025 йил бошида эса Самарқанд клубидан Эроннинг «Истиқлол» жамоасига трансфер қилинганди. У куни кеча Теҳрон клубида Элит ОЧЛдаги дебютидаёқ гол урди.

«Кожо – яхши таассурот қолдиряпти. «Динамо»да ҳам, Қирғизистон миллий жамоасида ҳам ўзини кўрсатди. Ўтган йил Самарқанддаги ўйинлари билан эътиборга тушди.

Қирғизистон билан ўйин олдидан Вадим Абрамовдан «Карленович, Кожони қандай камчиликлари бор?» деб сўрайман. Олдин айтмаган бўлса ҳам, энди айтиши керак», – дея ҳазил аралаш жавоб қайтарди Темур Кападзе.

«Ўйлайманки, миллий жамоамиз сафида яхши ҳимоячилар бор ва улар Кожога бу сафар имконият беришмайди», - дейди миллий жамоа бош мураббийи журналист Элдор Мустафоевнинг саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 сўнгги саралаш босқичи доирасида 1-даврадаги баҳсда Бишкекда Қирғизистон устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, мезбонларнинг биринчи голига Кожо муаллифлик қилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон саралаш доирасидаги навбатдаги расмий учрашувини 20 март куни Тошкентда Қирғизистон миллий жамоасига қарши ўтказса, 25 март куни Эронда форслар меҳмони бўлади. 6-турдан кейин А гуруҳида Эрон 16 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Ўзбекистон 13 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар