05.02.2025 11:38
4511
Теглар
Инфантино клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: «Энди Ҳоланд ва Аканжида жаҳон чемпионатини ютиш имконияти бўлади»

Жанни Инфантино 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида гапирди.

ФИФА президенти Италия футбол федерацияси вакиллари билан учрашувда иштирок этиб, 2025 йил 15 июндан 13 июлгача бўлиб ўтадиган янги форматдаги мусобақа ҳақида ҳам гапирди. 

«Мен ФИФА президенти бўлиб турганимда иккита жаҳон чемпионати ўтди ва иккаласида ҳам Италия саралашдан ўтолмади. Бунга нима ҳая дея олардим? 

Клублар ўртасидаги ЖЧ? Менимча, бу ажойиб мусобақа бўлади. Унда иккита италян клуби — «Интер» ва «Ювентус» қатнашади. Бундан ташқари, дунё ареналарида ўзларини исботлаш имкониятига эга бўлмаган жамоалар ҳам бўлади.

Турнир бир ой давом этади ва у Конфедерациялар кубогини алмаштиради. Бу — мантиқий формат. ФИФА баҳслари дунёдаги барча ўйинларнинг 1 фоиздан камроғини ташкил қилади. Тақвимдан нолийдиганлар, эҳтимол, 99% ўйинларга масъул бўлганларга гапириши керак. 

Бизнинг мусобақалар бутун дунёда улкан афзалликларни беради. Шунингдек, биз жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятига эга бўлмаган мамлакатлар ўйинчиларига имконият яратамиз.

Мен яқинда Ҳоланд (Норвегия) ва Аканжи (Швейцария) билан гаплашдим. Улар — ажойиб футболчилар. Миллий жамоаси билан соврин ютиши қийин бўлганлар энди клуби билан дунё кубогини ютишлари мумкин. Бу турнир даража жиҳатидан миллий жамоаларнинг мундиалига тенг бўлади», — дея Инфантинонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар