05.02.2025 14:36
13793
Теглар
Гвардиоланинг собиқ шогирди қишда «Сити» таклифига рад жавобини берди

Испаниянинг Exspress нашри Пеп Гвардиола жароҳатланган Родри ўрнига вақтинчалик ўринбосар жалб қилишни режалаштиргани ҳақида ёзди. 

«Манчестер Сити» устози собиқ шогирди, ҳозир «Интер Майами»да ўйнаётган Серхио Бускетсга мавсум охиригача шартнома имзолашни таклиф қилган. Аммо 36 ёшли яримҳимоячи таклифни рад этган ва Майами жамоасида қолишни танлаган. 

Буни эшитган «Сити» мухлислари ҳайратланишдан кўра хафа бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2008-2012 йиллар оралиғида «Барселона»ни бошқарганида, Бускетс унинг қўл остида ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар