05.02.2025 03:12
2408
Теглар
Элит ОЧЛ. «Ал Ҳилол» «Персеполис»ни йирик ҳисобда енгди ва «Пахтакор» сўнгги тур олдидан имкониятни сақлаб қолди

ОФК Элит Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасида 7-тур якунланди. 

Турнинг сўнгги баҳсида «Ал Ҳилол» «Персеполис»дан йирик ҳисобда устун келиб, 1-ўринга кўтарилди. 

Охирги тур олдидан Ўзбекистон вакили «Пахтакор» ҳамон плей-офф учун имкониятни сақлаб турибди. «Шерлар» 1/8 финалга чиқиш учун, аввало, 17 феврал куни «Ас Садд»ни мағлуб этишлари керак. Шу билан бирга 8-турда «Истиқлол» (рақиби — «Ар Райян») ва «Персеполис»нинг (рақиби — «Ан Наср») ҳар иккиси ғалаба қозонмаслиги ёки уларнинг бири 3 очко олган тақдирда, «Ал Ғарафа» (рақиби — «Ал Аҳли») ютқазиши керак.

Элит ОЧЛ. 7-тур

Ал Ҳилол — Персеполис 4:1

4 феврал, «Kingdom Arena»

Голлар: Малком (10), Канселу (25), Ад Досари (38, 45+1) — Гвелесиани (90, пеналти).

Ал Ҳилол – Буну, Ал Ҳарби, Томбакти, Кулибали, Канселу, Милинкович-Савич (Носир Ад Досари, 74), Рубен Невеш (Ал Булайҳи, 82), Салим Ад Досари (Ал Қаҳтони, 74), Малком, Сезар (Канно, 63), Маркос Леонардо (Ал Ҳамдан, 63).

Персеполис – Гендуз, Муҳаммади, Пуралиганжи, Канони, Фаражи, Салмони (Mеҳри, 46), Риги (Гвелесиани, 46), Рафеи, Ходабанделу (Аҳмадзода, 46), Алипур (Содиқи, 90), Дурсун (Аликасир, 73).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар