Ҳанс-Дитер Флик: «Шенсни энди бизнинг биринчи рақамли дарвозабон»
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Войцех Войцех Шенсний жамоанинг асосий посбонига айланиб улгурганини маълум қилди.
«Шенсни жамоамизнинг биринчи рақамли дарвозабонига айланиб улгурди, буни тасдиқлашим мумкин.
Аммо фақат Иняки ёки Шенсни ҳақида гапирмоқчи эмасман, бутун жамоа асосий таркиб ўйинчисига айланиши мумкинлигини мунтазам равишда ҳис қилиб бориши керак. Айнан шуни истардим», - дейди германиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, «Барса»нинг асосий дарвозабони бўлган Марк тер Штеген оғир жароҳат сабабли мавсум якунига қадар сафдан чиққани хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар