«Ал Айн» Жардимни истеъфога чиқариб, янги бош мураббий тайинлади
«Ал Айн» муваффақиятсиз натижалардан сўнг яна бош мураббийни алмаштирди.
Элит ОЧЛ 7-турида «Ар Райян»дан (1:2) учралган мағлубиятдан кейин Леонардо Жардим истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнини Владимир Ивич эгаллади. Сербиялик 47 ёшли мутахассис бунгача «Уотфорд» ва «Краснодар» каби клубларни бошқарган.
Ўтган мавсумда ОЧЛни ютган БАА клуби бу сафар гуруҳдан ҳам чиқолмади, миллий чемпионатда эса 14-турдан сўнг 4-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Шабоб Ал Аҳли»дан 15 очкога ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ал Айн» ноябр ойида Эрнан Креспони ҳам ишдан бўшатганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар