Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Ҳусанов билан учрашди
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди.
Усмонов ижтимоий тармоқда жойлаган постида Ҳусановга омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 20 январ куни Ҳусановни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Манбаларга кўра, трансфер 40 миллион еврони ташкил этди, 20 ёшли ҳимоячи билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома тузилди.
Абдуқодир «шаҳарликлар» сафида АПЛ 23-турида «Челси»га қарши ўйинда (3:1) дебют қилишга ҳам улгурди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар