«Рома» клуби раҳбарияти Карло Анчелоттини жамоа бошқарувига олиб келишни режалаштирган.
Жорий мавсум давомида римликларни уч нафар мураббий – Даниэле Де Росси, Иван Юрич ва ҳозирда Клаудио Раниери бошқармоқда. Италиялик тажрибали мутахассис ёзда клубни тарк этади.
As нашрининг хабар беришича, «Рома» ўз мавқеини тиклаш учун тажрибали мутахассисга ишонч билдирмоқда. Клуб раҳбарияти ҳозирда «Реал»ни бошқараётган Анчелоттини асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Клуб эгалари – Фридкинлар оиласи Карлони жамоага келишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун, Анчелотти «Рома»га бегона эмас, у 1979-1987 йиллар давомида жамоа шарафини ҳимоя қилган.
Бироқ, Анчелотти «Реал»да максимал даражада узоқ қолишни хоҳламоқда ва Мадрид клубидан кетганидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти.
«Рома» 23 турдан кейин 31 очко тўплаб, А Серия жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.