«Рома» Cалоҳ-Эддинни 10 млн еврога трансфер қилди
«Рома» қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида ҳимоя чизиғини кучайтирди.
Рим клуби расмий сайти хабарига кўра, Анасс Салоҳ-Эддин расман «бўрилар» аъзосига айланди. Шартноманинг муддати ҳозирча ошкор қилинмаган.
Аввалроқ, «жаллоросси» 23 ёшли футболчи учун 8 миллион евро тўлаши, шунингдек, 2 миллион евролик бонуслар ҳам кўзда тутилгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, Салоҳ-Эддин жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 18 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та ассистни амалга оширди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар