04.02.2025 20:27
959
Теглар
«Милан» Феликсни ижарага олганини эълон қилди

Жоау Феликс фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

«Милан» клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Челси» вингери Жоау Феликсни ижарага олди. 25 ёшли португалиялик футболчи мавсум якунига қадар Италия клубида ўйнайди.

Аввалроқ, Лондон клуби ижара учун 5 миллион евро сўрагани, миланликлар эса ярим йиллик ижара учун 2 миллион евро бериши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Феликс жорий мавсум АПЛда 12 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар