«Пахтакор» 2025 йилги дастлабки расмий ўйинини Элит Осиё Чемпионлар лигаси 7-тури доирасида Қатарда «Ал-Ғарафа»га қарши ўтказиб, мағлубиятга учради.
Доҳадаги учрашув янги бош мураббий Педро Морейра ва таркибдаги аксарият ўйинчилар учун «Пахтакор»даги дебют бўлди. Баҳснинг 39-дақиқасида тошкентликларнинг ҳимоя чизиғидаги хатосидан кейин Сасси ҳисобни очди – 1:0.
Иккинчи бўлимда вакилларимиз фарқни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди, аммо бунинг уддасидан чиқа олишмади. Аксинча, мезбонлардан Хоселу жамоасининг иккинчи голини киритганди, аммо ВАР вазиятни офсайд деб топди. Якунда «Ал-Ғарафа» муҳим ғалабага эришиб, 7 очко билан 7-ўринга кўтарилди. «Пахтакор» эса 4 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Тошкентликлар сўнгги турда 17 феврал куни «Ас-Садд»ни қабул қилади. Сўнгги 8-йўлланмага даъвогар бўлиб турган «Персеполис» ва «Истиқлол» клублари ҳисобида 6 очкодан мавжуд. Тошкент клуби сўнгги турда ғалабага эришган тақдирда ҳам, Эрон клубларининг «Ан-Наср» ва «Ар-Райян»га мағлуб бўлишини кутишига тўғри келади.
Элит Чемпионлар лигаси. 7-тур
«Ал Ғарафа» - «Пахтакор» 1:0
Бош ҳакам: Али Ризо Фағоний (Австралия)
Гол: Сасси, 39
VAR: Шон Эванс (Австралия)
«Ал Ғарафа»: 15.Серхио Рико, 2.Абдуллоҳ Юсуф, 8.Ёсин Браими, 9.Хоселу, 24.Арон Гуннарссон, 29.Фабрицио Диаз, 31.Фержани Сасси, 32.Матиас Герман Нани, 42.Сейду Сано, 80.Аҳмад Ал Ганеҳи (11.Йоҳан Боли, 80), 99.Жамал Ҳамед Майор.
«Пахтакор»: 19.Жонатан Луиз, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 17.Достон Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 85), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев (8.Диёр Холматов, 68), 37.Игорь Сергеев (94.Брайан Риаскос, 68), 45.Башар Ресан (30.Отабек Жўрақўзиев, 68), 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.