04.02.2025 13:41
3044
Теглар
Бир ой аввал Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам Мадрид дербисига тайинланди

«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги дербига ҳакамлар тайинланди.

Мarca ва Relevo хабарига кўра, Ла Лига 23-туридан ўрин олган марказий баҳсни Сесар Сото Градо бошқаради. Рикардо де Бургос Бенгоэчеа VARʼга жавобгар бўлади.

Сото Градо 3 январ куни бўлиб ўтган «Валенсия» — «Реал» (1:2) ўйинида ҳам ишлаганди. Ўшанда ҳакам мезбонлар посбони Дмитриевскийнинг юзига урган мадридликлар вингери Винcиусни майдондан четлатганди.

«Реал» — «Атлетико» ўйини 8 феврал куни бўлиб ўтади. Жамоалар турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Фарқ — 1 очко.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар