04.02.2025 21:48
2153
Теглар
Анчелотти «Реал»нинг ҳакамлик бўйича шикояти ҳақида: «Клуб тушунтириш талаб қилмоқда ва бу тўғри»

Карло Анчелотти ҳакамларга бўлган ишончи ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Реал» куни кеча «Эспанёл»га қарши ўйиндаги (0:1) ҳакамлик қарори бўйича Испания футбол федерациясига (RFEF) расмий шикоят билан мурожаат қилганди. Клуб Испанияда ҳакамлик тизимини тўлиқ янгилашни талаб қилиб, ҳакамларни «Реал»га зарар етказишда айблаган.

«Дарҳақиқат, тушунарсиз вазият содир бўлди ва клуб бу борада изоҳ талаб қилмоқда. Менимча, бу тўғри, чунки футболчининг соғлиғини ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўрилмади.

Клубнинг шикоятига муносабатим? Биз фақат тушунтириш талаб қилмоқдамиз, бошқа ҳеч нарса эмас.

Бошқа чемпионатлардаги ҳакамлик ҳақида? Англияда ҳакамларга энг кам босим ўтказилади.

Такрорлайман – бу фақат Мбаппега нисбатан вазият ҳақида. Ҳозирча бу юзасидан расмий тушунтириш берилмади. Агар муаммо мавжуд бўлса, уни кимдир ҳал қилиши керак», – дейди «Реал» бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар